Бўғирсоқ

  • 2015-09-18 16:49:03
  • 0
  • 0
  • 11777

Масаллиқлар

  • кунгабоқар ёғи - 500 мл
  • ун - 500 гр
  • шакар - 1/4 стакан
  • сариёғ - 75 гр
  • тухум - 1 дона
  • сут - 200 мл

Тайёрлаш усули

1. Аввалига хамир қориб олиб, пакетга ўраб 30-40 минутга тиндириб қўясиз.

2. Хамирни хасипга ўхшатиб бўлиб олинг ва ёнғоқ шакли катталигида бўлакчалар кесинг.

3. Хамир бўлакчаларини ғалвирга ёки човлига қўйиб бош бармоқ ёки кафт билан сал босиб айлантириб, шакл беринг.

4. Қиздирилган ўсимлик ёғида ҳар томонидан паст оловда пишириб олинг.

5. Тайёр бўлган бўғирсоқни дастурхонга ўз таъбингизга кўра тортиқ этинг.

Ёқимли иштаҳа!