Қовурилган (димланган) жигар

  • 2015-09-21 15:30:27
  • 3
  • 1
  • 11446

Масаллиқлар

  • пиёз - 4 дона
  • кунгабоқар ёғи - 100 гр
  • туз - таъбга кўра
  • зира - таъбга кўра
  • туйилган қора мурч - таъбга кўра
  • жигар - 500 гр

Тайёрлаш усули

Жуда мазали ва фойдали таом.

Уни тайёрлаш учун аввало жигарни кичик 8-10 грамм бўлакларга кесиб тайёрлаб олинади. Қозондаги ўсимлик ёки қўй ёғини баланд оловда қиздириб унда тўғралган пиёз бир оз қизаргунга қадар қовурилади. Сўнг жигар тез-тез аралаштириб турган ҳолда қовурилади. Жигар қовурилгандан сўнг туз, мурч ва хохишга кўра бир оз зира қўшилади. Озгина сув қўшиб қозонни қопқоғи ёпилади ва оловни пастлатган ҳолда 10 дақиқага яқин димланади.

Биласизми, бу таомда энг мазалиси нима? Бу таом тагидаги пиёзли қайла. Унга иссиқ нонни ботириб ейишнинг ўзига яраша гашти бор.

Ёқимли иштаҳа!



Изоҳ

  • Биласизми, бу таомда энг мазалиси нима? Бу таом тагидаги пиёзли қайла. Унга иссиқ нонни ботириб ейишнинг ўзига яраша гашти бор.

    QO'SHILAMAN, BOSHQACHA BO'LADI.

    ёзилган 08:41 08.10.2015