Чизкейк

  • 2015-09-28 16:01:27
  • 6
  • 4
  • 20549

Масаллиқлар

  • тухум - 1 дона
  • лимон шарбати - 0.5 дона
  • сузма - 600 гр
  • сметана - 120 гр
  • шакар упаси - 200 гр
  • печене - 500 гр
  • маргарин - 180 гр
  • тухум сариғи - 3 дона

Тайёрлаш усули

1. Биринчи бўлиб, тайёр печеньени майда бўлакларга бўлиб, урвоқ ҳолатига келтирамиз.

2. Урвоқланган печеньега олдиндан эритилган маргаринни солиб, қўлда яхшилаб аралаштирамиз. Маргаринни микротўлқинли печьда 30-40 сонияга иситишга қўйсангиз етади.



3. Ярим тайёр хамиримизни тайёр қолипга пресслаб форма берамиз. Ва олдиндан қиздирилган духовкага хамирни 10 дақиқага солиб пишириб оламиз. Белгиланган вақт ўтгандан сўнг, уни совутишга бир четга олиб қўямиз. Унгача кремни тайёрласак ҳам бўлади.


4. Сузмани идишга солиб, миксер ёрдамида (минимум тезлигида) аралаштирамиз. Кейин унга қанд упаси ва лимон шарбати ва сметенани қўшиб аралаштирамиз.

5. Сўнг 1 та тухум ва 3 та тухум сариғини кремга қўшиб, аста-секинлик билан 1 дақиқа аралаштирамиз. Кремни аралаштирганингизда унда ортиқча пуфакчалар ҳосил бўлмаслигига аҳамият беринг.

6. Тайёр хамир устига кремни солиб, ложка ёрдамида бир текислаб чиқамиз.

7. Духовка тагига идишга совуқ сув қўйгандан кейин Чизкейкни паст оловда 50-60 дақиқа пишириб оламиз. Белгиланган вақт ўтгандан кейин, пирогни дарҳол олишга уринманг. Духовка эшигини очиқ қўйган ҳолда уни совушини кутинг.

8. Чизкейк бутунлай совугандан кейин, уни 6-7 соатга музлатгичга қўйинг.

9. Натижа кутганимдан ҳам аъло даражада чиқди. Энг муҳими, кўчада тайёрланадиган чизкейклардан деярли фарқ қилмайди. Ушбу рецептдан фойдаланган ҳолда, Чизкейкни оила аъзоларингизга тайёрлаб беринг. Ўйлайманки, сизларга ёқиб тушади.


Ёқимли иштаҳа!



Изоҳ

  • Спасибо за рецепт! Буду пробовать тоже сготовить)

    ёзилган 16:18 29.09.2015
  • Какая прелесть, обязательно попробую в ближайшие выходные!

    ёзилган 16:45 29.09.2015
  • Бахора, спасибо за рецепт. Теперь у нас это любимый дессерт)))

    Кстати, захар я полностью заменила на ксилитол, а вместо печенек делаю обычное тесто на кефире. Вроде как диетичней)))

    ёзилган 15:29 09.02.2016
  • Я очень рада, что мой рецепт Вам понравился))

    Если Вас интересует диетические десерты то попробуйте приготовить мой новый рецепт "Тирамису".))

    ёзилган 23:18 21.02.2016