Нўхатшўрак

  • 2015-09-29 11:48:43
  • 1
  • 0
  • 14803

Масаллиқлар

  • қўй гўшти - 250 гр
  • сабзи - 1 дона
  • пиёз - 1,5 дона
  • туз - 1 бир чимдим
  • қўй ёғи - 40 гр
  • янчиилган қизил қалампир - 0,25 чой қошиқ
  • янчиилган кашнич - 0,5 чой қошиқ

Тайёрлаш усули

1-қадам
Нўхотшўракни тайёрлаш учун нўхот, қўш гўшти, қўй думбаси ёки ўсимлик мойи керак бўлади. Шунингдек, сабзи, пиёз ҳамда зираворлар тайёрлаб олинади. Истакка кўра зира қўшиш ҳам мумкин, лекин янчилган кашнич уруғи зхига ҳос таъм бахш этади.


2-қадам
Қўй гўшти бўлакларга кесилади, думба эса майда тўғралади. Одатда, кўпчилик қўй думбасини хушламайди, лекин бу таомда унинг ўрни жуда муҳим. Лекин ўсимлик мойига тайёрланса ҳам бўлади.



3-қадам
Қиздирилган қозонда қўй думбаси қўругунга қадар эритилади. Жиззаси бошқа идишга олиб қўйилади. Энди бу ёғда таом тайёрлашга ўтамиз. Тайёрламоқчи бўлган таомимиз 2 киши учун.



4-қадам
Қўй гўшти қизаргунга қадар қовуриб олинади ва зираворлар қўшиб яна қовуришда давом эттирилади.


5-қадам
Кетидан йирик тўғралган пиёз ва сабзи солинади. Қовуриш давомида пиёз эзилиб кетади, сабзи эса йириклигича қолади, лекин барча масаллиқлар юмшоқ бўлади.



6-қадам
Қувурилган сабзи ва пиёзнинг кўриниши шундай бўлиши лозим.



7-қадам
Энди қозонга олдиндан ивитиб қўйилган нўхот ювиб солинади. Устидан қанча нўхот солинган бўлса, шунча сув солинади. Суви қайнаб чиққач, кўпиги олинади, қозон қопқоғи ёпилади ва нўхот юмшагунга қадар қайнатилади. Одатда, бунинг учун тахминан 40-45 дақиқа етарли.



8-қадам
Таом тайёрланиш давомида сув буғланиб кетади ва қозон остида шираси қолади.


9-қадам
Тайёр таом лаганда юзига пиёз ва кўкатлар тўғраб дастурхонга узатилади. Ёқимли иштаҳа!