"Санам"

  • 2015-10-27 14:42:31
  • 0
  • 0
  • 4008

Масаллиқлар

  • қулупнай - 300 гр
  • ун - 500 гр
  • шакар - 1 стакан
  • тухум - 2 дона
  • хамиртуруш - 1 чой қошиқ
  • шакар упаси - 2 ош қошиқ
  • творог - 200 гр
  • майонез - 0.5 стакан
  • маргарин - 200 гр

Тайёрлаш усули

1. Қирғичдан чиқарилган маргаринни 2 стакан ун билан уваланг. Шакарни қўшинг. 1 стакани миқдоридаги аралашмани олиб қўшинг. Сўнгг тухум, маёнез, хамирюмшатгич ва ун билан хамир тайёрланг.

2. Алоҳида идишда творогни қулупнай ва шакар билан аралаштиринг.

3. Хамирни газ печи патнисига ёйиб, қулупнайли массани солинг. Устидан ун ва шакар аралашмасини сепинг. Ширинлик қиздирилган газ печида 170 даража ҳароратда 35 дақиқа давомида пиширилади.

4. Тайёр бўлгач, бироз совутиб, сўнгг қанд упаси билан безатинг.