Мурабболи рулет

  • 2015-10-27 16:05:33
  • 0
  • 0
  • 5561

Масаллиқлар

  • кунгабоқар ёғи - 0.5 стакан
  • ун - 4 стакан
  • шакар - 1.5 стакан
  • сариёғ - 150 гр
  • тухум - 3 дона
  • туз - 0.5 чой қошиқ
  • апелсин шарбати - 0.5 стакан
  • долчин (корица) - 0.5 стакан
  • ванилин - 0.5 чой қошиқ
  • қавартма - 3 чой қошиқ
  • майиз - 1 стакан
  • ёнғоқ - 1 стакан
  • мураббо - 0.5 литр

Тайёрлаш усули

1. Шакар, ун, хамирюмшатгич ва тузни аралаштиринг.

2. Ўсимлик ёғига апелсин шарбати, ванилин ва тухумни солинг. Унли аралашмага қўшиб, хамир тайёрланг. Зувалани целлофанга ўраб, ярим соатга музлаткичга қўйинг.

3. Хамирни тўртт бўлакка бўлинг. Ҳар бир бўлакни қўлингиз билан тўртбурчак шаклда ёйиб, юмшатилган сариёғ суртинг. Сўнгра малина мураббоси майиз ва майдаланган ёнғоқ мағзини ҳам солиб, рулет шаклида қаранг. Кейин бўлакларга бўлиб, ёғланган газ патнисига жойланг.
4. Ширинликлар юзига долчин ва шакар сепиб, 190 даражада қиздирилган газ печига 25 дақиқа қўйинг.