UZINFOCOM Марказидан Чойхона палов

  • 2015-10-27 19:09:53
  • 4
  • 0
  • 13588

Масаллиқлар

  • мол гўшти - 3 кг
  • сабзи - 4 кг
  • пиёз - 1 кг
  • кунгабоқар ёғи - 1 литр
  • саримсоқпиёз - 4-5 дона
  • гуруч - 4 кг
  • туз - таъбга кўра
  • зира - таъбга кўра
  • қўй ёғи - 0,5 кг

Тайёрлаш усули

Палов - бу кўплаб шарқ мамлакатларининг миллий таоми ҳисобланади. Аммо уни тайёрланиши ҳаммада ҳар хил.

Ушбу рецепт палов таййёрлашнинг энг оддий усули бўлмиш "Чойхона палов"га бағишланган. Масаллиқлар 30 кишига мўлжалланган.

Демак, ишни масаллиқларни тайёрлашдан бошлаймиз:

1. Қўй ёғини кубик шаклда тўғраймиз.


2. Шунингдек мол гўштини ҳам кубик шаклда тўғраймиз.

3. Пиёзни ярим ҳалқа қилиб тўғраймиз.

4. Сабзини тайёрлаймиз. Ҳозирда бозор ва супермаркетларда вақтни тежаш мақсадида тайёр тўғралган сабзини харид қилиш мумкин. Биз шундай йўл тутдик))

Жуда муҳим: сариқ ва қизил сабзи нисбати 3/7 бўлиши керак. Гўшт, гуруч ва сабзи 1:1 нисбатда бўлсин.

Барча масаллиқлар тўғраб бўлгандан сўнг асосий ишга ўтсак ҳам бўлади.

Олдиндан ўтин ва қозонни тайёрлаб олинг. Сўнг оловни ёқишга ўтсангиз ҳам бўлади. Олов тайёрланиши давомида ўртача ва бир хил бўлиши керак.

Ёғни қозонга солиб, куйиб кетмаслиги учун ҳар замонда аралаштириб турамиз.

- ёғ эриб бўлгандан сўнг уни қозондан оламиз ва ўсимлик ёғи қуямиз.


- ўсимлик ёғига тўғралган пиёзни солиб, қизғиш тусга киргунча қовурамиз.


- пиёз қовуриб бўлгунича, пиёз билан қовурилган думба ёғини танаввул қилсак ҳа бўлади.

- кейин тайёр пиёз устига гўштни соламиз ва тез-тез ковлаб турган ҳолда 20 дақиқа димлаймиз.

- сўнг сабзини соламиз, аҳамият беринг сабзини фақат бир қисмини соламиз (бу жуда муҳим, ҳаммасини эмас балки бир қисмини!!!), сабзининг қолган қисми бизга ҳали керак бўлади))

яхшилаб аралаштирамиз

- димлагандан сўнг сабзининг қолган қисимини соламиз. Бунда энди сабзини аралаштирмаймиз. Фақат бир текис қилиб гўшт устини ёпамиз.

- 2,5-3 литр совуқ сув қуйамиз.

- таъбга кўра туз ва зира сепамиз.

- саримсоқпиёзни сабзи ичига солиб 45-50 дақиқа димлашга қўямиз.

- унгача гуручни тайёрлаб оламиз. Гуручни яхшилаб ювиб илиқ сувга солиб қўямиз. Намакоб бўлса ҳам бўлади.


- гуручни қозонга соламиз ва устидан зира сепамиз. Гуручни аралаштирмаймиз. Озгина димланишига имкон берамиз.

- кейин гуручни сабзи ва гўштга тегмаган ҳолда аралаштириш керак.

- гуручни бир текислаб, гуруч яхшилаб пишиши учун унда тешик қилиб чиқамиз.

- кейин 7-10 дақиқага устини ёпиб, шу тарзда гуручни бир неча маротаба аралаштирамиз.

- гуручни аралаштиришнинг охирги жараёнидан сўнг ярим тайёр гуручни устини катта тоғора билан ёпиб тайёр бўлишини кутамиз.

- паловни аралаштиришдан олдин саримсоқпиёзни бир четга олиб қўямиз.

-сўнг уни яхшилаб аралаштирамиз.

Мана бўлди. Паловга олдиндан помидор ва бодрингли салат, тузламалар, турф ва сузмани тайёрлаб қўйган маъқул.

Ёқимли иштаҳа!!!