Ананасли ва какосли чизкейк

  • 2015-11-02 11:46:11
  • 0
  • 0
  • 4153

Масаллиқлар

  • сариёғ - 100 гр
  • тухум - 3 дона
  • шакар упаси - 100 гр
  • ананас - 300 гр
  • печене - 300 гр
  • кокос қириндиси - 200 гр
  • қаймоқ - 400 гр

Тайёрлаш усули

1. Хона ҳароратида эритилган сариёққа уваланган печенедан қўшиб, яхшилаб аралаштиринг. Пирог қолипига аралашмани солиб, таги ва четини бироз чиқариб қўшинг-да, музлатгичда сақланг.

2. Миксерда қаймоқни қанд упаси билан бирга кўпиртириб, биттадан тухум қўшинг. Ва кўпиртиришда давом этган ҳолда масаллиқларни яхшилаб аралаштиринг. Кокос қириндиси ва бўлакларга ажратилган ананасни энг охирида соласиз.

3. Печенели пирог асоси қотгач, музлатгичдан олиб, ичига ананасли "начинка”ни солинг. Юзасини текислаб, кокос қириндиси билан безатинг. Сўнг яна музлатгичга қириб, 45 дақиқага қолдиринг.
Бу муздайлигича эйиладиган десерт бўлиб, фақат дастурхонга тортишдан аввал ликопчаларга солинади.