Перловка шўрва

  • 2015-11-02 15:43:54
  • 0
  • 0
  • 14761

Масаллиқлар

  • мол гўшти - 200 гр
  • картошка - 2 дона
  • сабзи - 1 дона
  • пиёз - 1 дона
  • кунгабоқар ёғи - 0.25 стакан
  • булғор қалампир - 1 дона
  • саримсоқпиёз - 3 дона
  • томат пастаси - 1 ош қошиқ
  • арпа ёрмаси - 0.5 стакан

Тайёрлаш усули

Пиёзни майдароқ тўғраймиз қолган барча масаллиқларни кичик куб шаклида тўғраймиз. Пиёзни қизиган ёққан солиб, 5 дақиқа давомида
қизартирамиз.
Сўнгра гўштни соламиз.
Гўшт оқаргач саримсоқни солиб,
15 сонияча қовурамиз

Кетидан картошка, сабзи, булғор қалампири, томатни солиб, аралаштирамиз.
1 дақиқага яқин қовурамиз.

Сув (1.5литр ва ундан кўпроқ) қуямиз.
15 дақиқа қайнатамиз ва перловкани ювиб солиб, 30 дақиқа-перловка
пишгунига қадар қайнатамиз.

Маслаҳатлар:

Перловкани пиширишдан аввалгина ювганингиз мақул, агар уни сувга солиб ивитиб қўйсангиз, шираси сувга чиқиб кетиши ва натижада таомингизга перловка шираси ўтмай қолиши мумкин.

Ёқимли иштаха!