Хуштаъм гулкарам

  • 2015-11-06 16:45:17
  • 0
  • 0
  • 17738

Масаллиқлар

  • кунгабоқар ёғи - 250 мл
  • ун - 4 ош қошиқ
  • тухум - 2 дона
  • туз - таъбга кўра
  • сут - 100 мл
  • гул карам - 500-600 гр

Тайёрлаш усули

Витаминга бой таом

Керак бўлади: 500-600 г гулкарам, 2 дона тухум, 4 ош қошиқ ун, 100 мл сут, туз, қовуриш учун керагича ўсимлик ёғи.

Тайёрланиши:гулкарамни ювиб, унча катта бўлмаган бўлакларга бўламиз. Тузли сувда 7 дақиқа мобайнида қайнатиб, оқар сувда совутиб оламиз.Тухумни кўпиртирамиз, устига 1 ош қошиқ сут ва унни қўшиб аралаштиргач, қолган сутни ҳам соламиз. Аралашма сметана каби қуюқ бўлиши керак. Таъбингизга кўра кўкатлар ва мурч қўшишингиз мумкин. Товада ўсимлик ёғини қиздириб, карам бўлакларини аралашмага булаб қовурамиз. Баъзи ҳолларда гулкарамни қайнатмасдан ҳам қовурсак бўлади. Ёқимли иштаҳа!