Карамли дўлма

  • 2015-11-18 11:45:13
  • 0
  • 0
  • 12448

Масаллиқлар

  • пиёз - 1 дона
  • кунгабоқар ёғи - 2 ош қошиқ
  • гуруч - 1 стакан
  • туз - 1 таъбга кўра
  • кашнич - 0.5 боғ
  • карам - 1 дона
  • томат пастаси - 1 ош қошиқ
  • мол гўшти қиймаси - 250 гр

Тайёрлаш усули

Катта қозонни яримигача сув қуйиб, қайнатинг. Карамни қозонга солиб, бироз 10 дақиқа қадар қайнатиб олинг. Бу карам япроқларини осон чиқариб олиш ва йиртмасдан ўраш учун муҳим.
Қайнатиб олган карам япроқларни ажратиб олинг, йиртилса ҳам қўрқинчли эмас, чунки ўрашда агар карам барглари катта бўлса зотан бўлишга тўғри келади. Япроқларни ажратиб олгандан кейин совуқ сувга тутиб олсангиз, иссиғи билан эримайди, биласиз карам нозик нарса.
Ич масаллиғини идишга солиб, аралаштиринг. Карам баргларининг эн устидаги қалин томирини кесиб олинг. 4 бармоқ кенглигида болаклар кесиб олинг. Таҳминан ҳар бир япроқдан 4 дона долма чиқиши керак. Албатта бу карамни катталигига боғлиқ.
Ораб бўлган карам долмаларингизни қозонга тэринг. Устига томат ва сарёғли соусни солинг. 2 стакан (ярим литрга яқин) сувни эҳтиётлик билан қозонни четидан қуйинг. Устини оғирроқ тарелка билан ёпинг. Ярим соатлардан кейин текшириб кўринг, агар пишмаган бўлса яна 10 дақиқа пиширинг.