Сабзавотли пюре шўрва

  • 2015-11-20 14:09:41
  • 0
  • 0
  • 7159

Масаллиқлар

  • мол гўшти - 600 гр
  • картошка - 3 дона
  • сабзи - 2 дона
  • пиёз - 1 дона
  • кунгабоқар ёғи - 5 ош қошиқ
  • нўхат - 120 гр
  • дафна япроғи - 2 дона
  • сметана - 200 гр
  • карам - 300 гр

Тайёрлаш усули

Гўштни аччиқ қалампир билан қайнатиб оламиз.
Гўшт пишишига яқин қолганда дафна япроғни соламиз.
Картошка ва сабзини тўғраб, алоҳида идишда пишириб оламиз.
Сўнг уларни пюре ҳолатига келтириб, кўк нўҳат билан аралаштирамиз.
Пюрени ёғда қовуриб, таъбга кўра туз соламиз.
Гўштли булонга парракланган пиёз ва карамни солиб, тузини ростлаймиз.
Ликопчага аввал пюрени солиб, устидан парракланган гўштни териб чиқамиз.
Устидан шўрвани солиб, сметана билан безатамиз.
Дарвоқе, пюре-шўрвани дастурҳонга тортишдан аввал кўкатлар билан безатишни ҳам унутманг.