Пряник

  • 2015-12-18 11:44:03
  • 0
  • 0
  • 30261

Масаллиқлар

  • ун - 500 гр
  • шакар - 300 гр
  • асал - 1 ош қошиқ
  • сода - 0.5 чой қошиқ
  • қуюлтирилган сут - 500 гр
  • ванилин - 90 гр
  • қатиқ - 1 стакан
  • тухум сариғи - 2 дона
  • чой (қора) - 1 стакан
  • тухум оқи - 2 дона

Тайёрлаш усули

1 стакан қатиққа 1 ош қошик асал чай.сода солиб яхшилаб аралаштирилади. Масаллик кўпиргач 6 ош қошикда эриган маргарин, тухум сариғи, шакар ва ванилин солинади ва ун солиб ўртача юмшоқлик хамир қилинади. Ярим соатдан сўнг хамирни юпқа ёйиб ундан стакан ёрдамида шакл кесилади. Стаканнинг катта кичиклигига караб хамир ўртасига 1 чой кошик ёки ярим чой кошиқдан қуюлтирилган сут қуйиб, юмалоқланади. Сўнг духовкада 150 даражада пиширилади. 2 та тухум оқи ярим стакан шакар билан кўпиртирилади. Пишган пряникларни совутиб, тухум оқига белаб оласиз ва салкин жойда қуритасиз.
Илова: Қатиқни ўрнига сметана солса хам бўлади, асал хоҳишга кўра солинади, тухум оқини шакар кукуни купиртирилса тезрок қотади.