Панкейк

  • 2015-09-15 15:57:39
  • 0
  • 0
  • 3399

Масаллиқлар

  • кунгабоқар ёғи - 1.5 стакан
  • ун - 2 стакан
  • шакар - 3 ош қошиқ
  • тухум - 2 дона
  • туз - 1 чой қошиқ
  • сода - 1 чой қошиқ
  • сут - 2 стакан

Тайёрлаш усули

Тухумни шакар ва туз билан кўпик ҳосил бўлгунича кўпиртиринг.

Кейин тухумга сут қўшиб, яхшилаб аралаштиринг. Сўнг аста секинлик билан унни қўшиб аралаштириб боринг. Қумалоқлар қолиши керак эмас.

Масалиқга сариёғ ёки ўсимлик ёғи солинг. Содани ҳам хамирга солиб яхшилаб аралаштиринг.

Хамирни 5-10 дақиқа дам олиши учун бир четга қўйиб қўйинг. Унгача товани оловга қўйиб қизитинг.

Белгиланган вақт ўтгандан кейин Панкейкларни ўрта оловда қовуриб олинг. Хамир устида пуфакчалар пайдо бўлиши билан иккинчи томонга ағдариб, 20 сония атрофида қовуриб олинг.


Дастурхонга ҳоҳишингизга қараб, сметана, шоколад, мураббо ёки асал билан тортиқ этишингиз мумкин бўлади.