Кимчи

  • 2016-06-15 13:15:13
  • 0
  • 0
  • 16013

Масаллиқлар

  • туз - 6 ош қошиқ
  • саримсоқпиёз донаси - 6 дона
  • аччиқ қизил қалампир - 2 кг
  • қизил булғор қалампир - 1 кг
  • пекин карами - 2 дона

Тайёрлаш усули

Карамлар узунасига 6-8 бўлакка бўлинади ва тузлаш учун махсус идишга солинади. Устидан олдиндан қайнатилиб, совутилган сув кумгунича қуйилади. Бунда сувни ҳар 1 литрига 2 ош қошиқ туз солинади. Карамлар ҳар 5 соатда сувдан ташқарига чиқиб қолган жойлари ўгирилади. Карам истеъмол учун 2 суткада тайёр бўлади. Тайёр бўлган карамлар орасига аччиқ газак суртилади. Аччиқ газакни уй шароитида ўзингиз тайёрлашингиз ёки бозордан тайёрини олишингиз мумкин. 2 кг аччиқ қалампир, 1 кг қизил булғор қалампири ва 5-6 бўлак саримсоқпиёз бўлакчалари бирга гўшт қиймалагичдан ўтказилади. 2 ош қошиқ туз қўшилиб, аралаштирилади.