Ракушки печенеси

  • 2016-07-11 14:39:22
  • 0
  • 0
  • 11033

Масаллиқлар

  • ун - 4 стакан
  • шакар - 1.5 стакан
  • лимон шарбати - 1 чой қошиқ
  • сметана - 1 стакан
  • шакар упаси - 0.5 стакан
  • қавартма - 0.5 чой қошиқ
  • маргарин - 250 гр
  • тухум сариғи - 5 дона
  • тухум оқи - 5 дона

Тайёрлаш усули

1. Ун ва ҳамир оширувчи моддани яҳшилаб аралаштирамиз. Сариёғ қўшиб қўлда ёки ошхона комбайнида аралаштирамиз, шунда ун билан сариёғ ушоқдай ҳолга келади.
2. Юқоридаки аралашмага туҳум сариғи ва сметана ёки сливки қўшиб аралаштирамиз. Ўрта қаттиқ ҳамир ҳосил бўлади.
3. Ҳамирдан зувалалар узиб, тўп шакли бериб, бир идишга териб чиқамиз. Тайёр тўпларни ҳолодилникка 30-40 минутга қўйиб қўямиз.
4. 15-20 минутдан сўнг безе тайёрлашни бошлаймиз. Туҳум оқини миксер ёрдамида кўпиртирамиз, кам кам шакар солиб кўпиртиришни давом эттирамиз. Шакар тугагандан сўнг лимон суви солиб 1 марта кўпиртириб юборамиз.
5. Ҳамирни ҳолодилникдан олиб ҳар бир зувалани 1-2 мм қалинликда доира шаклида ёйиб чиқамиз, ичига 1 қошиқ безе солиб, олдин иккига кейин тўртга таҳлаб пергамент қоғози солинган идишга териб чиқамиз.
6. Олдиндан иситилган 150-160 даража дуҳовкада 20-25 минут давомида пишириб оламиз.
7. Дуҳовкадан печенеларни чиқариб устидан шакар упасини чой элагига қўйиб ёки докага солиб сепиб чиқамиз