Бўғирсоқ

  • Муаллиф: Pazandaxon
  • Тайёрлаш вақти: 60 дақ.
  • Тоифа: Пишириқ
  • Таомнинг калориялилиги: 2214.86 ккал
  • 2016-09-11 11:30:34
  • 0
  • 0
  • 10763

Масаллиқлар

  • ун - 4 стакан
  • шакар - 1 стакан
  • тухум - 1 дона
  • сода - 0,5 чой қошиқ
  • қатиқ - 1 стакан
  • маргарин - 1 дона

Тайёрлаш усули

Қатиққа сода солиб олиб қўямиз.

Бироздан сўнг шакар солиб аралаштирамиз.

Тухум,еритилган маргарин ва юмшоқ хамир бўлгунча ун соламиз.

Хамирдан думалоқ шакллар кесиб олиб, човлига ботириб безак берамиз.

Қозонга 2 чўмич ёғ солиб бўғирсоқни пишириб оламиз.

Ёқимли иштаҳа!