Кейк попс

  • 2016-09-22 15:07:09
  • 0
  • 0
  • 1517

Масаллиқлар

  • ун - 150-200 гр
  • шакар - 150 гр
  • тухум - 5 дона
  • қуюлтирилган сут - 70-100 мл
  • қавартма - 2 чой қошиқ
  • кокос қириндиси - 250 гр
  • оқ шоколад - 1 дона
  • шоколад сутли - 1 дона
  • чўпчалар - 30-40 дона

Тайёрлаш усули

Кейк попслар — жуда машҳур ширинлик ҳисобланади.

Уни тайёрлашнинг турли хил вариантлари мавжуд. Шоколадли бисквит тайёрлаб, крем сифатида шакарли сметана, мураббони ҳам ишлатиш мумкин.

Кондитер кукуни ўрнига майдаланган ёнғоқ, кокс қириндиси ва бошқаларни ишлатишлари мумкин. Кейк попслар учун махсус чўпчалар ишлатилади.

Келтирилган масаллиқлардан 30-40 дона чиқади.


Тухумларни шакар билан кўпиртиринг. Ун ва разрыхлитель қўшиб, оҳиста аралаштиринг.

Хамирни формага қуйинг. 180 градусгача қиздирилган духовкада 20-25 дақиқада пиширинг ва совутинг.

Тайёр бисквитни блендерда майдаланг. Қуюлтирилган сут билан аралаштиринг (қуюлтирилган сутни оз-оздан солинг, сабаби белгиланган миқдордан камроқ кетиши мумкин). Пластик масса ҳосил бўлиши керак.


Тайёр массадан ёнғоқ шаклидек шарикларни тайёрланг.

Шоколадни эритинг. Чўпчани шоколадга ботиринг (бу шарик чўпчага яхши туриши учун).

Чўпчага шарикларни жойлаштиринг.

Шарикга шоколад қуйинг. Кейин кондитер қириндисини сепинг.