Маккажўхори ва қўзиқоринли салат

  • 2016-09-26 11:58:50
  • 1
  • 0
  • 12854

Масаллиқлар

  • сабзи - 150 гр
  • пиёз - 100 гр
  • кунгабоқар ёғи - 1 таъбга кўра
  • тухум - 2 дона
  • туз - 1 таъбга кўра
  • товуқ филеси - 300 гр
  • қўзиқорин - 300 гр
  • майонез - 1 таъбга кўра
  • жўхори - 1 дона

Тайёрлаш усули

Тўйимли ва байрамона салат. Товуқ филеси ўрнига курка ёки мол гўштини ишлатсангиз бўлади.

Келтирилган масаллиқдан 5-6 порция чиқади.

Филени тайёр бўлгунча қайнатинг (тахминан қайнаб чиққанидан сўнг 20 дақиқа қайнатиш керак). Кейин совутиб, майда бўлакларга бўлинг.



Пиёзни ҳам майдалаб тўғранг. Сабзини қирғичдан чиқаринг.

Қўзиқоринларни тозалаб, кубик шаклида тўғранг. Ўсимлик ёғда пиёзни қовуринг.


Сўнг сабзини қўшинг ва номига қовуринг. Энди қўзиқоринларни солиб, барча суюқлик чиқиб кетмагунча қовуринг (тахминан 10 дақиқа). Қовургандан сўнг совутинг .

Тухумни ҳам қирғичдан чиқаринг. Қўзиқоринни пиёз, сабзи, тухум, товуқ филеси, консерваланган маккажўхори ва туз билан аралаштиринг.

Энди майонез билан аралаштиринг.

Манба