Қўзиқоринли жульен

  • 2016-10-03 17:15:49
  • 0
  • 0
  • 8334

Масаллиқлар

  • пиёз - 100 гр
  • сариёғ - 100 гр
  • туз - 1 таъбга кўра
  • туйилган қора мурч - 1 таъбга кўра
  • сметана - 200 гр
  • пишлоқ - 100 гр
  • шампинион - 300 гр

Тайёрлаш усули

Пиёзни тозаланг ва юпқа ярим ҳалқа шаклида тўғранг.

Қўзиқоринларни ҳам узунчоқ қилиб тўғранг.

Пиёзни ўсимлик ёғида қовуринг.


Кейин унга қўзиқоринларни қўшиб, аралаштиринг ва 15-20 дақиқа, суюқлиги буғланиб чиқмагунча қовуришда давом этинг.

Энди таъбга кўра, туз ва мурч қўшиб, сметана солинг. Сўнг ҳаммасини аралаштириб, паст оловда 5 дақиқага димлаб қўйинг.

Пишлоқни йирик қирғичдан чиқаринг.

Қўзиқоринларни махсус духовка учун мўлжалланган идишларга солинг.

Устига пишлоқ сепинг. 180 градус ҳароратгача қиздирилган духовкага 15-20 дақиқага қўйинг.

Қўзиқоринли жульенни қайнатилган картошка, макарон ёки гуруч билан дастурхонга тортиқ қилишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

Манба