Шоколадли торт

  • Муаллиф: Pazandaxon
  • Тайёрлаш вақти: 60 дақ.
  • Тоифа: Десертлар
  • Таомнинг калориялилиги: 2768.7 ккал
  • 2016-10-04 07:33:45
  • 0
  • 0
  • 4601

Масаллиқлар

  • ун - 1,5 стакан
  • шакар - 1 стакан
  • тухум - 3 дона
  • сода - 1 чой қошиқ
  • какао кукуни - 3 ош қошиқ
  • маргарин - 50 гр
  • қатиқ - 350 гр

Тайёрлаш усули

  • Тухумни миксерда яхшилаб кўпиртириб оламиз.
  • Сўнг шакар қўшиб аралаштирамиз. Эритилган маргарин ва какао солиб аралаштиришда давом этамиз.
  • Қатиқ содани солиб аралаштирамиз.
  • Ун қўшамиз.
  • Суюқ массани ёғланган қолипга қуйиб 20-25 дақиқа 200ºда пишириб оламиз.
  • Торт совугач 3 бўлакка бўлиб орасига крем суртамиз.


Крем:

200 гр маргарин

1 дона қуюлтирилган сут

Хона хароратида юмшаган маргарин ва қуюлтирилган сутни миксерда аралаштирамиз.

Торт юзини хамма ўз хохишига қараб безатиши мумкин.