Пекин карами ва помидорли салат

  • 2016-10-28 12:52:30
  • 1
  • 0
  • 8866

Масаллиқлар

  • помидор - 200 гр
  • кунгабоқар ёғи - 3 ош қошиқ
  • туз - 1 таъбга кўра
  • салат барги - 1 боғ
  • пекин карами - 200 гр

Тайёрлаш усули

Кўкат, помидор ва карамли витаминларга бой салат.

Пекин карамини катта бўлмаган бўлакларга бўлинг.

Помидорларни ўрта катталикда майдаланг.

Салат баргларини йирик шаклда кесинг.

Петрушкани майда тўғранг.

Идишга олдин карам, помидор, салат барги ва петрушкани солиб, устидан ўсимлик ёғи қуйинг. Энди тузини ростлаб яхшилаб аралаштиринг.