Қўй гўштидан мохора шўрва

  • 2016-11-02 09:18:39
  • 0
  • 0
  • 3858

Масаллиқлар

  • қўй гўшти - 800 гр
  • картошка - 800 гр
  • пиёз - 150 гр
  • помидор - 250 гр
  • кунгабоқар ёғи - 150 гр
  • туз - таъбга кўра
  • туйилган қора мурч - таъбга кўра
  • томат пастаси - 3 ош қошиқ
  • тимиан - таъбга кўра
  • нўхот - 200 гр

Тайёрлаш усули

Нўхот 4-5 соат сувда ивитилади.

Қўй гўшти 30 дақида давомида қайнатилади.

Нўхот қўшилиб, 1 соат давомида қайнатилади.

Гўшт шўрвадан олиниб, бўлакларга бўлинади ва яна шўрвага солинади.

Пиёз майда тўғралади.

Помидор майда тўғралади.

Картошка тозаланиб, тўғралади.

Ўсимлик ёғида пиёз қовурилади.

Кетидан помидор солнииб, яна қовурилади.

Томат соуси солинади.

Аралаштирилиб, 1-2 дақида қовуришда давом этилади.

Шўрвага картошка солинади. Туз ва мурч солиниб, яна 5-7 дақида қайнатилади.

Қовурилган пиёз ва томат аралашмаси қўшилади. Картошка пишгунга қадар қайнатилади. Зарур бўлса, яна туз қўшилади.

Зира қўшиб, қозон қопқоғи ёпилади. 30 дақида тиндирилади.

Манбаа