Селёдка, картошка ва тухумли салат

  • 2016-12-16 17:17:56
  • 0
  • 0
  • 4496

Масаллиқлар

  • картошка - 300 гр
  • тухум - 2 дона
  • туз - - таъбга кўра
  • кўкат - - таъбга кўра
  • майонез - - таъбга кўра
  • сельдь балиғи - 200 гр

Тайёрлаш усули

Селёдка ва картошкали салат жуда ҳам тўйимли ҳисобланади. Қуйида келтирилган масаллиқлардан 6-8 порция салат тайёрласа бўлади.

Биринчи навбатда картошкани тозаламасдан тайёр бўлгунга қадар қайнатинг. Кейин совутиб, тозаланг.

Картошкани кубик шаклда тўғранг.

Кўкатларни майда қилиб тўғранг.


Селёдкани ҳам кубик шаклда тўғранг.

Тухумни ҳам кубик шаклда тўғранг.

Селёдка, картошка тухум, кўкатларни битта идишга солиб аралаштириб, тузини ростланг.

Таъбга кўра салатга майонез ёки ўсимлик ёғи қўшишингиз мумкин.