Ловия ва гўштли салат

  • 2016-12-27 16:52:30
  • 0
  • 0
  • 4567

Масаллиқлар

  • бодринг - 200 гр
  • кунгабоқар ёғи - 5 ош қошиқ
  • туз - 1 таъбга кўра
  • саримсоқпиёз донаси - 3 дона
  • товуқ филеси - 400 гр
  • майонез - 1 таъбга кўра
  • нон - 150 гр
  • ловия - 300 гр

Тайёрлаш усули

Консерваланган ловия ўрнига қайнатилганидан фойдаланса бўлади. Келтирилган масаллиқлардан 7-9 порция салат чиқади

Олдин гўштни тайёр бўлгунига қадар қайнатинг (тахминан қайнаб чиққанидан сўнг 40 дақиқа).

Тайёр гўштни совутиб, кубик шаклда тўғранг.

Бодрингларни узунчоқ шаклда тўғранг.

Ўсимлик ёғига майдаланган саримсоқпиёзни солинг.

Нонни кубик шаклда тўғранг.

Нонни ёғда саримсоқпиёз билан тилла рангга киргунга қадар қовуринг.

Ловия, гўшт, бодринг, сухарини аралаштириб, тузини ростланг.

Охирида таъбга кўра майонез солиб, аралаштиринг.



Теглар: янги товуқ