Малинали чизкейк

  • 2017-01-10 18:06:48
  • 1
  • 0
  • 2108

Масаллиқлар

  • шакар - 200 гр
  • сариёғ - 100 гр
  • тухум - 3 дона
  • туз - 1/2 чой қошиқ
  • лимон шарбати - 1 ош қошиқ
  • крахмал - 15 гр
  • творог - 750 гр
  • печене - 200 гр
  • сливки - 100 мл
  • тухум сариғи - 2 дона
  • лимон пўстлоғи - 1 дона

Тайёрлаш усули

Мазали ва ҳақиқий чизкейк тайёрлашни бошладик. Сливкани ўрнига сут ёки сметана солишингиз мумкин. Бунда унинг таъми озгина фарқ қилиши мумкин. Аммо барибир мазали чиқиши аниқ.

Массалиқларнинг кўплигини кўриб ҳайрон қолманг. Бу десерт жуда тез тайёрланади. Авваламбор, десертимиз асосини тайёрлашдан бошлаймиз. Бунинг учун ўзингизга маъқул бўлган печеньеларни олинг.


Сариёғни 30 сония ичида микротўлқинли печда эритиб олинг.

Сариёғ озгина совугунча, печеньели урвоқ тайёрлаймиз. Бунинг учун печеньеларни блендер ёрдамида майдаланг.

Энди печенье билан сариёғни солиб, аралаштиринг.

Тайёр печеньели урвоқни махсус идишга солиб, бир текис қилиб ёйиб чиқинг. Бунинг учун диаметри 20 см бўлган идишдан фойдаланинг. Идиш тагига қоғоз солиш ёдингиздан чиқмасин. Тайёр асосни музлатгичга олиб қўйинг.

Унгача лимон шарбати ва пўстлоғини тайёрланг.

Творогли пишлоқни яхшилаб бир хил масса ҳосил бўлгунига қадар аралаштиринг. Кейин шакар, крахмал, лимон пўстлоғи ва туз солиб аралаштиринг.

Навбат тухумларни солишга этди. Уларни биттадан солиш керак. Ҳар битта тухумни солгандан кейин уни яхшилаб аралаштиринг. Асосийси шошилманг.

Охирида сливки (сметана,сут) ва лимон шарбатини қўшиб, аралаштиринг.

Ҳосил бўлган массанинг ярмини асос солинган идишга солиб, устидан малина ва таъбга кўра бошқа меваларни солинг. Кейин қолган қисмини солинг. Духовкада 200 градус ҳароратгача қиздирилган газ духовкада 10 дақиқа пишириб олинг. Кейин ҳароратни 105 градусга тушириб, яна ярим соатга духовкада қолдиринг. Бунда чизкейнинг ўртаси уни қимирлатганда озгина "қимирлаши" керак.


Чизкейк тайёр! Ҳоҳишга кўра, уни музлатгичда сақлаб кейин истеъмол қилишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа.