Томатли соусда тефтеллар

  • 2017-01-26 18:06:23
  • 0
  • 0
  • 5554

Масаллиқлар

  • пиёз - 1 дона
  • тухум - 1 дона
  • туйилган қора мурч - 1 чой қошиқ
  • томат пастаси - 300 гр
  • саримсоқпиёз донаси - 4 дона
  • мол гўшти қиймаси - 500 гр
  • янчилган сухари - 50 гр
  • мускатли ёнғоқ - 1/2 чой қошиқ

Тайёрлаш усули

Биринчи навбатда томатли соусни тайёрлашдан бошлаймиз. Баланд оловда бир қошиқ зайтун ёғини қиздирамиз ва саримсоқпиёз бўлаклари билан аччиқ гармдорини саримсоқпиёз ҳиди чиққунча тахминан 2 дақиқа қовурамиз.

Энди қуюқ бўлган томат соусини соламиз (300 гр.), помидор бўлаклари билан бўлса ҳам бўлади. Соусни қуюқ бўлгунга қадар қайнатамиз.

Пиёз ва саримсоқпиёзни майда қилиб тўғраб, баланд оловда пиёз юмшагунча яхшилаб қовурамиз.


Идишга фарш солиб, унга майда тўғралган петрушка ва мускат ёнғоғини соламиз.

Кейин майдаланган нон талқони ва тухумни соламиз.


Ва ниҳоят навбат қовурилган пиёз ва саримсоқпиёзга етди. Уларни ҳам соламиз.

Ҳаммасини аралаштириб, ёнғоқ шаклида зувалачаларни ясаймиз. Уларни идишга териб, устини озқ-овқат плёнкаси билан ёпиб, ярим соатга музлатгичга қўямиз. Агарда вақтингиз тиғиз бўлса, музлатгичга қўймасангиз ҳам бўлади.


Музлатгичдан олиб, уларни зайтун ёғида баланд оловда қовурамиз. Товага ҳаддан ортиқ тефтелларни солишни тавсия қилмаймиз. Улар орасида жой қолиши керак. Агарда уларни ҳаммасини бирданига солсангиз, улар қовурилишни ўрнига димланади. Шунга навбатма-навбат солишга ҳаракат қилинг. Тефтеллар 10 дақиқадан қовурилиши керак.


Ҳамма тефтеллар тайёр бўлгандан кейин уларни товага солиб, устидан соусни соламиз. Соус тефтелларга сингиши учун озгина қовуриб оламиз.

Бўлди, энди иссиқ тефтелларни гарнир билан ёки фақат ўзини дастурхонга сортиқ қилса ҳам бўлади.