Шоколадли кекс

  • 2017-01-27 15:06:38
  • 0
  • 0
  • 8839

Масаллиқлар

  • кунгабоқар ёғи - 30 гр
  • ун - 70 гр
  • шакар - 60 гр
  • тухум - 1 дона
  • туз - 1 таъбга кўра
  • сут - 30 мл
  • какао кукуни - 15 гр
  • қавартма - 0,25 чой қошиқ

Тайёрлаш усули

Рецептда кўрсатилган масаллиқлар фақат бир дона Кексга етади. Агарда бутун аъзоларингизга тайёрламоқчи бўлсангиз, барча масаллиқлар миқдорини пропорционал тарзда кўпайтиринг.

Ҳаммасини аралаштиринг.

Массани чашкага солинг. У ярмигача тўлиши керак.


Энди чашкани микротўлқинли печга энг юқори ҳароратга 3,5 дақиқага қўйинг.

2 дақиқадан кейин кекс кўтарилишни бошлайди. Хавотирланманг, худди шунақа бўлиши керак.

Ниҳоят ҳақиқий шоколадли кекс тайёр бўлди. Микротўлқинли печда тайёрлангани боис у озгина қуруқ чиқиши мумкин. Шунга, уни иссиқлигида бирданига тановвул қилиш тавсия берилади.