Сырники

  • 2017-01-31 12:46:13
  • 0
  • 0
  • 10737

Масаллиқлар

  • ун - 2 ош қошиқ
  • шакар - 100-150 гр
  • тухум - 1 дона
  • туз - 1 бир чимдим
  • творог - 600 гр

Тайёрлаш усули

1. Барча масаллиқларни аралаштиринг, творогни (ёғлиги 5%ли) элакдан чиқаринг. Кейин ҳўл қўллар ёрдамида шарикларни ясанг.

2. Тахминан 13 та чиқади. Унга белаб, ортиқчасини қоқиб юборинг.

3. Қиздирилган товага ўрта оловда қовуринг.

4. Бир томони қизариши билан иккинчи томонига ағдаринг ва това қопқоғини паст оловда қизғиш тусга киргунга қадар ёпинг.

5. Қопқоқ остида улар янада дўмбоқ (шишади) бўлади. Товадан олиб, қоғозли сочиқларга ортиқча ёғи чиқиши учун териб чиқинг ва шундан сўнг дастурхонга тортиқ қилинг.