«Портобелло» салати

  • 2017-02-13 12:50:21
  • 1
  • 0
  • 5517

Масаллиқлар

  • помидор - 100 гр
  • туз - 1 таъбга кўра
  • туйилган қора мурч - 1 таъбга кўра
  • шампинион - 150 гр
  • майонез - 2-3 ош қошиқ
  • салат барги - 1 боғ
  • ўртача тузланган сёмга - 150 гр
  • пармезан пишлоғи - 100-150 гр

Тайёрлаш усули

Қўзиқоринни тўғраймиз. Маринадланган қўзиқоринни сувини тўкиб, майда қилиб тўғранг. Тўғралган қўзиқоринларни идишга солинг.

Салат барглари ва помидорларни совуқ сувда яхшилаб ювинг. Кейин қоғозли сочиқ ёрдамида яхшилаб қуритинг. Энди кўкатларни йирик қилиб тўғранг ёки қўлда бўлакларга ажратинг ва идишга солинг.


Навбат помидор ва балиқни солишга етди. Помидорларни ҳам майда қилиб тўғраб, қолган масаллиқлар ичига солинг.

Балиқни ҳам майда қилиб тўғраб, идишга солинг.

Тўғралган масаллиқларни яхшилаб аралаштиринг ва таъбга кўра, мурч, туз ҳамда майонез солинг. Яна бир марта салатни аралаштириб, 15 дақиқалардан сўнг дастурхонга тортиқ қилишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

Маслаҳатлар:

Бу салатни нафақат майонез билан балки сметана билан ҳам аралаштириш мумкин.

Салат янада мазали таъмга эга бўлиши учун унга майдаланган саримсоқпиёз бўлагини солишни тавсия қиламиз.

Ушбу салатга ўзингизга маъқул ҳоҳлаган қўзиқоринларни солишингиз мумкин.