Савоярди

  • 2017-02-14 17:36:27
  • 0
  • 0
  • 2530

Масаллиқлар

  • ун - 150 гр
  • шакар - 150 гр
  • тухум - 3 дона
  • шакар упаси - 100 гр

Тайёрлаш усули

Биринчи навбатда тухум оқини эҳтиёткорлик билан унинг сариғидан ажратинг.

Кейин чуқур идишга миксер ёрдамида яримта шакар билан тухум оқини оппоқ ва қаттиқ бўлгунга қадар кўпиртиринг.

Бошқа идишда қолган шакар билан тухум сариғини қўпиртиринг.

Энди ҳаммасини бирлаштириб, эланган унни қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг.

Духовкани 200 градус ҳароратгача қиздиришга қўйинг. Листга пергамент қоғозни солиб, кондитер қопи ёрдамида узунлиги 14 см ва кенглиги тахминан 2 см бўлган узунчоқ печеньяларни чиқаринг. Устидан шакар упасини элакдан ўтказиб сепинг. Қоғоз устига тушган ортиқча шакарни тозаланг. Акс ҳолда тайёрлаш давомида куйган ҳид чиқади. Листни духовкага 10 дақиқага қўйинг. Бу вақтда духовкани очишга уринманг. 10 дақиқадан сўнг духовка ҳароратини 180 градус ҳароратга пасайтиринг ва печеньяларни яна 5 дақиқа давомида пишириб олинг. Вақт ўтгандан кейин духовкани ўчириб, совушга бир четга олиб қўйинг.


Тайёр савоярдиларни эрталабки нонуштага қаҳва билан танаввул қилишни тавсия қиламиз. Ёқимли иштаҳа!