"Қарсилдоқ" салати

  • 2017-04-07 17:31:31
  • 0
  • 0
  • 4094

Масаллиқлар

  • пиёз - 150 гр
  • бодринг - 300 гр
  • кунгабоқар ёғи - 4 ош қошиқ
  • саримсоқпиёз - 1 таъбга кўра
  • туз - 1 таъбга кўра
  • туйилган қора мурч - 1 таъбга кўра
  • сирка - 1 ош қошиқ
  • пишлоқ - 150 гр
  • товуқ филеси - 250 гр
  • салат барги - 1 боғ
  • оқ батон - 200 гр

Тайёрлаш усули

Товуқ гўшти филесини қайнатинг (тахминан қайнаганидан кейинг 20 дақиқа) ва совутинг. Филени толаларга бўлиб чиқинг.

Батонни кубик шаклида тўғранг ва ўсимлик ёғида тилла рангга қиргунча қовуринг.

Бодрингни узунчоқ шаклда тўғранг. Пиёзни ярим ҳалқа қилиб тўғранг. Агарда пиёз аччиқ бўлса, унда уни 10 дақиқага қайнатилган сувга солиб қўйинг ва совуқ сувда чайиб ташланг.

Пишлоқни майда қирғичдан ўтказинг. Газак тайёрлаш учун 4 ош қошиқ ўсимлик ёғига уксус, майдаланган саримсоқпиёз, таъбга кўра туз ва мурчни солинг.


Салат баргини қўлда майдаланг. Унга бодринг, пиёз, товуқ филеси, газак, пишлоқ ва қовурилган нон бўлакларини солинг.

Салатга қовурилган нон бўлакларини уни дастурхонга тортиқ қилишдан олдин солишни тавсия берамиз.