Творог ва майизли тоблама

  • 2017-04-14 12:22:58
  • 0
  • 0
  • 6942

Масаллиқлар

  • шакар - 2-3 ош қошиқ
  • тухум - 3 дона
  • туз - таъбга кўра
  • творог - 500 гр
  • сметана - 2-3 ош қошиқ
  • манний ёрмаси - 2-3 ош қошиқ
  • майиз - 100 гр

Тайёрлаш усули

Духовкада творогли тобламани тайёрлаш учун творог билан тухумни бир хил масса ҳосил бўлгунга қадар аралаштиринг. Сўнг туз, шакар, сувда ивитилган майиз, сметана солиб аралаштиринг. Кейин буғдой ёрмасини солиб, яна бир марта яхшилаб аралаштиринг.

Махсус идишни сариёғ билан суриб чиқиб, озгина ун сепинг. Хамирни идишга бир текисда солиб, устига сметана суринг ва ўсимлик ёғи сепинг. Шу ҳолда 10 дақиқага тиндиришга қўйинг. Кейин 180 градус ҳароратда қиздирилган духовкага 40 дақиқа давомида пиширинг.


Теглар: оила учун