Қовурилган гулкарам

  • 2017-08-28 12:39:26
  • 0
  • 0
  • 1497

Масаллиқлар

  • саримсоқпиёз - 1 чой қошиқ
  • тухум - 2 дона
  • туз - 1 таъбга кўра
  • гул карам - 1 дона
  • пишлоқ - 1 стакан
  • нами қочган нон - 1 стакан
  • пармезан пишлоғи - 50 гр
  • қизил қалампир - 1 ош қошиқ

Тайёрлаш усули

Карамни тузли сувда қайнатиб олинг.

Идишда қирғичдан чиқарилган пишлоқ, нон талқони, гармдори ва қуритилган саримсоқпиёзни аралаштиринг.

Ҳаммасини аралаштириб, қирғичдан чиқарилган пармезан пишлоқни қўшинг.

Карам бўлакларини тухумга ботиринг.

Кейин пишлоқли талқонга булғанг.

Карам бўлакларини духовка листига териб, усти қизғиш тусга киргунга қадар тахминан 15 дақиқа пиширинг.