Тузланган бодринг

  • 2017-09-13 15:14:52
  • 0
  • 0
  • 1121

Масаллиқлар

  • бодринг - 500 гр
  • туз - 20 гр
  • аччиқ қалампир - 1 дона
  • саримсоқпиёз донаси - 3-4 дона
  • соя соуси - 20 гр
  • гуручли уксус - 20 гр
  • седана ёғи - 1 ош қошиқ

Тайёрлаш усули

Бодрингларни иккига бўлиб, ўртасидаги тухумларини қошиқча ёрдамида олиб ташланг. Яхшиси узунлиги 13-16 см бўлган кичкина бодрингларни харид қилинг.

Кейин яримта бодрингларни устидан пичоқ ёки жува билан қарсилагунча босинг (бу муҳим).

Энди ҳар бир бўлакларни 1 см кенгликда диагонал бўйича кесинг.

Кесилган бодрингларни идишга гуручли уксус билан солиб, тузини ростланг. Кўп туз ишлатишдан қўрқманг. Ортиқчаси идиш тагида қолади. Ҳаммасини яхшилаб аралаштиринг ва 10-20 дақиқага четга олиб қўйинг. Ҳар замонда аралаштириб туриш эсингиздан чиқмасин.

Белгиланган вақт ўтгандан сўнг бодрингларни сиқиб, бошқа идишга олинг.


Гармдори ва саримсоқпиёзни майда қилиб тўғранг.

Ҳаммасини аралаштириб, соя соуси ва седана ёғини солинг. Ва яна бир марта аралаштириб, дастурхонга тортиқ қилинг.

Бодринглар жуда мазали ва қарсилдоқ бўлиб чиқади. Саримсоқпиёз ва гармдори бодрингларга аччиқ лаззат беради.