Фокачча

  • 2017-09-21 12:43:10
  • 0
  • 0
  • 9127

Масаллиқлар

  • картошка - 150 гр
  • ун - 250 гр
  • шакар - 2 чой қошиқ
  • сув - 200+300 мл
  • туз - 1 чой қошиқ
  • хамиртуруш - 3 гр
  • зайтун ёғи - 2 ош қошиқ

Тайёрлаш усули

Картошкани хоҳлаган шаклда тўғранг. Идишга солинг ва сув қуйиб, баланд оловда пиширинг. Сув қайнаб чиққанидан сўнг 10-15 дақиқа қайнасин. Кейин сувини тўкиб юборинг (озгина қисмини ҳар эҳтмолга қарши олиб қўйинг).

Энди пишган картошкани блендер ёрдамида майдаланг. Аста-сакин картлшка сувини крем ҳолатига қелгунга қадар солиб аралаштиринг.

Пюрени совуши учун четга олиб қўйинг.

Унгача хамир тайёрланг. Идишга хамиртуруш, туз, шакар ва ИЛИҚ сувни солинг. Сув ҳаддан зиёд иссиқ ҳам совуқ ҳам бўлиши керак эмас. Ҳаммасини аралаштириб, ун солиб, ўрта қаттиқликдаги хамир қоринг.


Энди хамирга совуган картошкали пюрени солинг ва яна бир марта ҳаммасини аралаштиринг. Хамир устини сочиқ билан ёпиб, хамир ошиши учун тахминан 1 соатга илиқ жойга қўйинг.

Хамир тайёр бўлгандан сўнг ёғ суртилган ва ун сепилган духовка листига хамирни ёйиб чиқинг. Устидан зайтун ёғи сепинг ( агар зайтун ёғи бўлмаса, оддий ёғ ҳам бўлади). Бармоқларингиз ёрдамида бир нечта жойларини чуқур қилинг. Хамирни духовкага солишдан олдин яна 10-15 дақиқага қўйинг. Унгача духовка ҳам 220Сгача қизиб туради.

Хамирни 15-20 дақиқа давомида усти қизғиш тусга қиргунга қадар пишади.

Тайё фокачче озгина совуганидан сўнг кесиб, дастурхонга тортиқ қилинг.