Кефирдан тайёрланадиган пицца хамири

  • 2017-09-25 18:00:48
  • 0
  • 0
  • 7200

Масаллиқлар

  • ун - 1,5 стакан
  • сариёғ - 50 гр
  • тухум - 2 дона
  • туз - 1/4 чой қошиқ
  • сода - 1/4 чой қошиқ
  • қатиқ - 1 стакан

Тайёрлаш усули

Чуқур идишга тухум ва тузни 1-1,5 дақиқа мобайнида блендер ёки миксер ёрдамида кўпиртиринг.

Бошқа идишга кефирни солинг.

Сариёғни эритиб, кефирга солинг. Сариёғ иссиқ бўлиши керак эмас.

Содани уксус ёрдамида ўлдириб, кефирга солинг ва аралаштиринг. Сўнг кўпиртирилган тухумни солиб, яна бир марта ҳаммасини бир хил масса бўлгунга қадар аралаштиринг.

Энди кефирли аралашмага оз-оздан унни солиб, суюқ хамир қоринг.

Идишни ёғлаб, хамирни бир текис қилиб ёйинг ва 15-20 дақиқага духовкага пиширишга қўйинг.

Хамир устига таъбингизга кўра ёқтирган маҳсулотларни териб чиқиб, пиширсангиз ҳам бўлади.