Кабачкили қуймоқлар

  • 2017-10-03 15:25:00
  • 1
  • 0
  • 6823

Масаллиқлар

  • пиёз - 50 гр
  • кунгабоқар ёғи - 500 гр
  • ун - 150 гр
  • тухум - 1 дона
  • туз - 3 гр
  • туйилган қора мурч - 3 гр
  • кабачка - 400 гр

Тайёрлаш усули

Кабачкини майда тишли қирғичдан ўтказинг.

Қирғичдан ўтказилган кабачкили массани қўлингиз ёрдамида сувини сиқинг.

Пиёзни ҳам майда тишли қирғичдан ўтказинг ва кабачкига қўшинг.

Кабачкали массани туз ва мурчини ростланг ва тухум билан ун қўшинг.

Яхшилаб аралаштиринг.

Қиздирилган товага ёғ солиб, драникларни ҳар иккала томони қизғиш тусга киргунга қадар қовуринг.

Тайёр драникларни сметана ёки қирғичдан чиқарилган пишлоқ билан дастурхонга тортиқ қилинг.


Теглар: енгил овқат