Ширин булочка

  • 2017-10-03 16:31:20
  • 0
  • 0
  • 11391

Масаллиқлар

  • ун - 250 гр
  • шакар - 50 гр
  • сариёғ - 250 гр
  • шакар упаси - 75 гр
  • қавартма - 1 чой қошиқ
  • творог - 250 гр
  • майиз - 50 гр
  • лимон - 1 дона

Тайёрлаш усули

Ширин булочкаларни таёрлаш учун керакли масаллиқлар:

— 250 гр ун

— 250 гр сариёғ

— 250 гр ёғли бўлмаган творог

— 50 гр шакар

— таъбга кўра долчин (корица)

— ёнғоқлар, майиз

— 1 ч. қ. юмшатгич (разрыхлитель)

— 75 гр (1 та пакет) шакар упаси

— лимон (шарбати учун)


Ун, творог, сариёғ, юмшатгич (разрыхлителя)ни аралаштириб, хамир қоринг. Сўнг плёнка ёрдамида ўраб, 1 соатга музлатгичга олиб қўйинг.

Унгача ёнғоқларни майдаланг ва майиз, шакар ва долчин (корица) билан аралаштиринг.

Энди хамирни музлатгичдан олиб, тўртбурчак шаклида бир текисда ёйиб чиқинг.


Хамирни ёғлаб, ёнғоқ ва майизли аралашмани сепинг ва рулет шаклида ўранг.



Рулетни кесиб, ёғланган листга теринг.

200 градус ҳароратда қиздирилган духовкада 20-25 дақиқа давомида пиширинг.


Ширин булочкалар устини шакар упаси ва лимон шарбатидан тайёрланган глазурь суртинг.

Ёқимли иштаҳа!