Қовурилган пиёз ва қовоқли салат

  • 2017-11-08 17:57:05
  • 0
  • 0
  • 554

Масаллиқлар

  • пиёз - 1 дона
  • кунгабоқар ёғи - 1 ош қошиқ
  • қовоқ - 500 гр
  • ялпиз - 1 таъбга кўра
  • йогурт - 100 гр

Тайёрлаш усули

Каттароқ пиёзни қалинлиги 2-3 мм бўлган юпқа паррак қилиб тўғранг. Салат учун ширин қизил пиёз, порей пиёзни ишлатсангиз ҳам бўлади.

Сўнг таги қалин ва чуқур идишга тахминан 1 литр ёғни қуйинг.


Қовоқни (500 г) тозалаб, 2-3 см катталикдаги кубик шаклида тўғранг. Қовоқни таъбингизга мос келадиган турини ишлатишингиз мумкин. Қовоқнинг ўрнига картошка ёки кабачки ишлатсингиз ҳам бўлади.

Қовоқ кубикларини зираворлар (қизил аччиқ чили, туз ва қора мурч) билан аралаштиринг.

Ёғни ўрта оловга қўйинг ва у қизигандан сўнг пиёзни солиб, қовуринг.

Пиёзни қизғиш тусга киргунига қадар яхшилаб қовуринг.

Қовурилган пиёзни қоғозли сочиққа ортиқча ёғини шимиб олиши учун қўйинг.

Худди шу ёғда қовоқни ҳам қовуришни бошланг. Қовоқлар бир хил қовурилиши учун уларни оз-оздан солиб, қовуринг.

Унгача ялпиз ва укропни майдалаб тўғранг.


Қовоқлар қарсилдоқ кўринишга эга бўлиши, бу унинг тайёр эканлигидан далолат беради. Қовоқларни ҳам пиёз каби қоғозли сочиқларга ортиқча ёғи чиқиши учун солиб қўйинг.

Барча массаллиқларни катта идишга солиб, йогурт ёки сметана билан аралаштиринг. Дастурхонга қотирилган нон билан тортиқ қилинг.