Қуймоқ

  • 2017-11-14 12:46:15
  • 0
  • 0
  • 17694

Масаллиқлар

  • кунгабоқар ёғи - 2 ош қошиқ
  • ун - 3 ош қошиқ
  • шакар - 2 чой қошиқ
  • сариёғ - 1 ош қошиқ
  • тухум - 1 дона
  • туз - 0,5 чой қошиқ
  • сут - 100 мл
  • қавартма - 0,5 чой қошиқ
  • қайнатилган сув - 100 мл
  • тухум сариғи - 1 дона

Тайёрлаш усули

Тухум, тухум сариғи, туз, шакар, юмшатгич (разрыхлитель), ун, эритилган сариёғ, ўсимлик ёғи ва сутни битта идишга солиб, ҳаммасини аралаштиринг.

Қайнаган сувни оз-оздан солинг, хамир жуда ҳам суюқ ҳолда бўлиши керак эмас.

Товани яхшилаб қизитсангиз, шунда биринчи қуймоқ бузилмайди. Товага фақат бир марта бошида озгина ўсимлик ёғи суртинг. Қуймоқларни ўрта оловдан сал баланд бўлган ҳароратда пиширинг. Қуймоқлар тайёр бўлганлигини унинг четига қараб билишингиз мумкин. Ҳар бир томони тахминан 1 дақиқадан тайёрланади.


Натижада тешикли қуймоқлар ҳам тайёр.