Сумалак

  • Муаллиф: Malika
  • Тайёрлаш вақти: 1440 дақ.
  • Тоифа: Десертлар
  • Таомнинг калориялилиги: 17130 ккал
  • 2015-09-17 10:34:39
  • 0
  • 0
  • 5622

Масаллиқлар

  • ун - 2 кг
  • пахта ёғи - 1 кг
  • ёнғоқ - 15-20 дона
  • буғдой - 0,5 кг

Тайёрлаш усули

Жайдари қизил, қайроқи буғдой тозаланиб, совуқ сув билан ювилади. Зангламайдиган идишга солиниб, уч кун ивитиб қўйилади. Буғдой ниш ургач, тоза тахта (тешикчалар очилган фанер) устига 1 — 1,5 см қалинлигида ёруғроқ, лекин қуёш нури тушмайдиган жойга тахтага ёйилади ва қар куни эрталаб сув сепиб турилади. Буғдой майсаси (кўк) игна бўйи бўлганда (3—4 кундан сўнг) уни бўлакларга бўлиб, тахтадан ажратиб олинади.
Кўк қиймаланади ёки ўғирда туйилади ва устидан сув қуйиб аралаштирилади, шарбати докада сузилади. Шу тарика уч марта шарбат олиниб, алоҳида идишларда сақланади, 0,5 кг ундирилган буғдой учун 2 кг буғдой уни, 1 кг пахта ёғи керак. Қозонда пахта ёғи доғланиб совитилади. Ёққа ун ва биринчи сузилган шарбат аралаштирилади ва баланд оловда кайнатилади.

Сўнгра иккинчи сузилган шарбат қуйилади, бу ҳам қайнагач, учинчи сузилган шарбат қуйилиб, баланд оловда қайнатиш давом эттирилади. Тагига олмаслиги учун крзонга ёнғокдек келадиган 15—20 та силлиқ тошчалар ва 10—12 дона ёнғоқ ювиб солинади ва ёғоч куракча билан бетўхтов ковлаб турилади. Сумалак 10—12 соат қайнатилади. Тайёр Сумалакнинг ранги оч жигарранг , қуюқ аталадек, мазаси ширин бўлади. Сумалак етилгач, крзоннинг олови олиниб, 5—6 соат димлаб қўйилад
Сумалак қадимдан, айрим маʼлумотларга кўра 3000 й. дан бери, баҳорни кутиб олиш, деҳқончилик ишларининг бошланиши арафасида, Наврўзаа. тайёрлаб келинади. 20-а.нинг 90йилларидан бошлаб. Сумалак пишириш Наврўз байрамида, айниқса, аёллар ўртасида катта тантана билан ўтади.