Варақи сомса

  • 2015-09-14 12:36:30
  • 0
  • 0
  • 9807

Масаллиқлар

  • қўй гўшти - 400 гр
  • кунгабоқар ёғи - 1 литр
  • булғор қалампир - 1 бир чимдим
  • ун - 500 гр
  • маракуйя - 50 гр
  • туз - 1 бир чимдим

Тайёрлаш усули

Хамирини тайёрланиши:

Илиқ сувга туз ва эритилган сариёғ ( ёки қўй ёғи) солиб қаттиқкина хамир қорилади. Сўнг 10-15 дақиқа ўраб олиб, тиндириб яна муштланади. Шундан сўнг, ўқлов ёрдамида жуда нафис (1-2 мм) қилиб ёйилади. Ёйманинг юзасига ёғ суркаб, эни 7-8 см келадиган тасмалар кесилади. Тасмаларни 3-4 тасини бир-бирига устун қўйиб яна эни 7-8 см келадиган қилиб кесилганда 3-4 қаватли квадрат жилдлар ҳосил бўлади. Ҳар бирини ана шундай қат-қат жилд ўртасини жўва билан нафисроқ қилиб ёйилади. Чеккалари эса қат-қатлигича қолади. Шу усулда тайёрланган жилдларга 1 чой қошиқида қийма солиб икки буклайсиз, четларига қўл теккизмай қийма солинган жойи атрофини бармоқлар билан эзиб ёпиштирилади.

Ана шу сомсаларни доғ бўлиб турган фритюрга солиб қизаргунча қовурилади ва чеккалари худди китобнинг варақаларига ўхшаб чиройли чиқади.

Қиймасини тайёрланиши:

Ёғсизроқ қўй (мол) гўштни қиймалагичдан ўтказиб, жуда майин қилиб тўғралган пиёз, мурч ва туз қўшиб яхшилаб аралаштирилади. Товага доғланган ёғдан солиб қийма жазлаб олинади. Гўшт билан пиёз сели буғлагунча ковлаб 20-30 дақиқа турилади. Сўнгра қийма лаганга олиб ёйиб совутилади ва жилдларга солиб юқорида айтилганидек қилиб тугилади.

Сомсаларни қовуриб олингандан кейин ликопчаларга, лаганга ёки вазага солиб юзига қанд упасидан сепиб дастурхонга тортилади.

Ёқимли иштаҳа!


Теглар: сомса гўшт ёғли