Ҳавасга тузланган помидор

  • 2015-09-17 13:50:16
  • 0
  • 0
  • 3813

Масаллиқлар

  • пиёз - 3 дона
  • помидор - 2 кг
  • кунгабоқар ёғи - 100 гр
  • саримсоқпиёз - 1 дона
  • кашнич - 1 дона
  • укроп - 1 дона

Тайёрлаш усули

Ҳаваскор пазандалар томонидан бизнинг давримизда ижод этилган бу тансиқ таом помидор ғарқ пишган ёз ва куз ойларида тайёрланади.

Қип-қизил помидорлардан танлаб олиб совуқ сувда ювиб юборасиз ва ҳар бир помидорнинг ўртасидан пичоқ тортиб иккига бўласиз, лекин бўлакларни иккига ажратиб юбормайсиз. Уларнинг орасига туз сепиб туз сепиб лаганга тизиб қўйинг. Икки бўлак орасига солиш учун кашнич, укроп каби кўкатларни майда қилиб қирқасиз. Пиёзни ҳалқа-ҳалқа, саримсоқни майда тўғраб ҳар иккаласини доғ бўлиб турган ўсимлик мойига солиб бир аралаштирасизда, дарҳол товани оловдан олиб совитасиз, токи пиёз ва саримсоқ қизариб ва қовурилиб кетмасин. Тўғралган ошкўкларни битта идишга солиб устидан ҳалиги пиёз солинган ва совутилган ёғни қўшиб аралаштирасиз. Ҳосил бўлган массани ўртаси ёрилган ва туз сепиб қўйилган помидорлар орасига солиб чиқасиз.

Сўнгра сирланган идиш олиб остига помидорларнинг катталарини, ўртасига ўртачаларини, устига эса майдаларини териб чиқасиз. Юзига ликопча тўнтариб, юк бостириб холодильникка қўясиз. Бир суткадан кейин истеъмол қилса бўлади. Агар тез тузланган помидорларни шу бугуноқ истеъмол этилмоқчи бўлинса, у ҳолда помидор терилган идишни 1 соат офтоб жойга қўйиб сўнгра холодильникда 1 соат ушланса тайёр бўла қолади.