Шафтоли мураббоси

  • 2015-09-17 15:09:05
  • 0
  • 0
  • 4112

Масаллиқлар

  • шакар - 1.5 кг
  • сув - 500 мл
  • шафтоли - 1 кг
  • арпабодиён - 5 дона

Тайёрлаш усули

Ишни биринчи бўлиб, шафтолини ювишдан бошланг. Кейин ювилган шафтолиларни қуритиб, данагини ажратиб олиб, ўртача катталикда кубиксимон ёки узунчоқ шаклда тўғранг. Шакарни катта темир идишга солиб устидан 500 мл сув қуйинг ва доим аралаштириб турган ҳолда қайнаш даражасига келтиринг. Қиёмни оловдан олиб, ичига шафтолини солинг ва шафтоли қиём ичига тўлиқ ботиб кетмагунча идишни эҳтиёткорлик билан силкитинг. Аралашмани 1 суткага четга олиб қўйинг, кейин қиёмни шафтолидан ажратиб, яна қайнаш даражасига келтиринг ва яна шафтоли устидан қу­йинг. Идишни силкитиб, яна бир суткага четга олиб қўйинг. Мураббо ичига арпабодиённи қўшиб, яна қайнаш даражасига келтиринг ва 5 дақиқа давомида пиширинг. Кейин дарҳол стерилланган банкаларга жойлаштириб, ёпинг ва салқин жойда сақланг.