Қарсилдоқ бодринг

  • 2015-09-17 16:58:21
  • 0
  • 0
  • 9233

Масаллиқлар

  • бодринг - 2.5 кг
  • саримсоқпиёз - 1 дона
  • шакар - 2 ош қошиқ
  • туз - 2 ош қошиқ
  • аччиқ қалампир - 10 дона
  • укроп - 1 дона
  • сирка - 70 гр
  • ерқалампир - 2 дона

Тайёрлаш усули

1. Бодрингларни тозалаб ювиб муздек сувда 1 соатдек вақтга қолдиринг.

2. Сўнг икки тарафидаги бошчасини олиб ташланг.

3. Яхшилаб ювилган ва стерилланган банкаларга хрен барглари, 3-4 дона саримсоқ ва укропни солинг.

4. Устидан зич қилиб бодрингни теринг.

5. Қайнаган сув солиб 25 дақиқага қолдиринг.

6. Бу вақтда оловга банкага қайнатиш учун сув қўйинг.

7. Бодрингни сувини тўкиб устидан туз, шакар, сирка ва қайнаган сув солинг.

8. Консервалаб банкани қопқоғини ерга қаратиб қўйинг ва 4 соатга совушга қолдиринг шунда бодринглар қарсилдоқ булиб чиқади.