Пиёз — xам арзон,xам шифобахш
- Muallif: Pazandaxon
- Toifa: Go'zallik va salomatlik
- 2016-07-17 03:05:52
- 0
- 0
- 8120
Халқимиз кўпчилик касалликларни оддий ва самарали усуллар билан даволашади. Албатта, буни биз қўллаб- қувватлаймиз. Лекин, жиддий касалликларда «билимдонлик» қилиш ярамайди. Халқимиз ишлатадиган энг самарали воситалардан бири бўлмиш пиёз ҳақида сўзлашамиз. Ўқинг, аслида у қанча дардга даво:
Тавсиялар:
- Грипп билан оғриб, бурун оққан пайтда ҳар 2 3 соатда пиёз сувига асал аралаштириб, бир ош қошиқ миқдорида бир неча марта ейиш лозим.
- Томоқ оғриган пайтда сариёғда қовурилган пиёз яхши ёрдам беради. Ёки сутга пиёз солиб қайнатиб, ўша сут билан томоқни чайиш керак бўлади.
- Узоқ пайт битмаган йирингли яраларни ҳар куни 3 марта бир чой қошиқ пиёз суви билан артиш керак.
- Чипқон чиққанда пиёз пўстлоғи билан қовурилади ва чопқон устига қўйиб боғланади. Бу усулни бир неча марта такрорлаш лозим.
- Сўгални ҳам пўсти билан қовурилган пиёз ёрдамида кетказиш мумкин.
- Пиёз суви аралаштирилган кунгабоқар ёғи билан бурун атрофи артиб турилса, гриппда яхши ёрдам беради.
- Қаттиқ йўтал тутганда (500 грамм эзғиланган пиёз, 400 грамм шакар, 50 гр. асал. 1 литр сувда паст оловда 3 соат атрофида қайнатилади ва докадан сиздирилиб, шишага солиб қўйилади). Бу аралашма ҳар куни бир ош қошиқдан ичилади. Аралашма салқин ва қоронғи жойда сақланади.
- 1 стакан пиёз суви, 1 стакан асал аралаштирилади. Салқин жойда оғзи маҳкам беркитилган ҳолатда сақланади. Ҳар куни 1 ош қошиқ 3 маҳал овқатдан бир соат ёки овқатдан 2 соат кейин ичилади. Бу аралашма юрак касалликларида яхши ёрдам беради.
- Яхши ухлаш учун ҳар куни пиёз ейиш лозим. Бу мақроқ билан дам олишингизга имкон беради.
Манба: Avitsenna.Uz