Пахлава
- Муаллиф: Мирзахаджаева Севара Адилхаджаевна
- Тайёрлаш вақти: 45 дақ.
- Тоифа: Пишириқ
- Таомнинг калориялилиги: 5240 ккал
- 2015-09-18 16:10:26
- 1
- 0
- 61392
Масаллиқлар
- ун - 3-4 стакан
- шакар - 5 ош қошиқ
- сариёғ - 30 гр
- тухум - 3 дона
- асал - 200 мл
- сув - 0,5 стакан
- долчин (корица) - 1 чой қошиқ
- қатиқ - 1 стакан
- шакар упаси - 1 ош қошиқ
- қавартма - 18 гр
- майиз - 100 гр
- маргарин - 250 гр
- ёнғоқ - 2 стакан
Тайёрлаш усули
Пахлава кўпчилик мамлакатларда миллий ширинлик ҳисобланади ва ўзининг хилма-хил тайёрланиш жараёни билан кўпчиликни ҳайратга солиб келади. Мазкур ширинликни тайёрлаш бўйича ҳар бир бека ўз рецептига эга. Лекин сизга тақдим этилаётган рецепт алоҳида хуштаъмга эга.
1-босқичМасаллиқлар тайёрлаб олинади: хамир (тиндирилган бўлиши лозим), ёнғоқ, асал, сариёғ, шакар упаси, долчин, сув, шакар ҳамда тухум сариғи.
2-босқич
Начинкани тайёрлаш учун блендерда (ёки гўштқиймалагичда) ёнғоқ, майиз, шакар упаси ҳамда долчин майдаланади. Бир нечта йирик ёнғоқ бўлаклари майдаланмай, четга олиб қўйилади.
3-босқич
Хамир тенг зувалачаларга бўлиб чиқилади (6-10 дона).
4-босқич
Хамир ингичка қилиб ёйилади. Озгина ун сепиб ёйилса, хамир осон ёйилади.
5-босқич
Қолипга сариёғ суртилади.
6-босқич
Эҳтиёткорлик билан қолип остига 2 дона ёйилган хамир бўлаги қўйилади ва хамирнинг устига ҳам сариёғ суртилади.
7-босқич
Хамир устига начинка суртилади.
8-босқич
Кетидан яна бир дона ёйилган хамир бўлаги қопланади ва устидан сариёғ суртилади. Мазкур жараён хамир бўлаклари ва начинка тугамагунга қадар такрорланади.
9-босқич
Хамирнинг энг сўнгги ёйилган заваласи билан пишириқ усти қопланади ва устига тухум сариғи суртилади. Сўнгра фақат устки қисмидаги хамир пичоқ билан ромб шаклида бўлакланиб, ёнғоқ билан безалади. Пишириқ аввалдан 180° Сгача қиздирилган газ печида 45 дақиқа давомида пиширилади.
10-босқич
Пишгандан сўнг озгина совигач, устидан қиём қуйилади.
Ёқимли иштаҳа!