Қоидалар

Янги рецепт, маслаҳатларни жойлаштириш ҳамда изоҳ ва “лайклар” қолдириш учун сиз сайтдан рўйхатдан ўтишингиз керак. Сизнинг қулайлигингиз учун рўйхатдан ўтишнинг бир неча тури бор:

  • ID.UZ
  • Twitter
  • Google
  • Facebook
  • ВКонтакте
  • Odnoklassniki

Сайтда қулайлик билан алоқа қилиш учун қуйидаги қоидалар ўрнатилган:

  • Биз сиздан бошқа сайтлардан рецептларни кўчиришда, рецепт манбасини унга ҳавола берган ҳолда кўрсатишингизни сўраймиз.
  • Агарда сиз ўз рецептингизни, расм билан нашр қилаётган бўлсангиз, яхшиси шахсий расмларингиздан фойдаланинг. Бироқ, сиз барибир рецептингиз бўйича тайёрланган таомга ўхшайдиган бегоналар расмидан фойдалансангиз, унда илтимос расмни юклаган жойга ҳаволани кўрсатинг. Шунингдек, таом рецепти муаллифи сиз эканлигингизни кўрсатиш ёдингиздан чиқмасин.
  • Бегоналар рецепти ва расмларини уларга ҳавола бермаган ҳолда кўчирганингиз тақдирида сиз онгли равишда ўзингизга муаллифлик ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисидаги жавобгарликни оласиз. Гарчи пазандалик рецептлари тўғридан-тўғри муаллифлик ҳуқуқи қонуни билан ҳимоя қилинадиган объектлар рўйхатига кирмаса ҳам, улар адабий фаолият объектларига тегишли.
  • Ҳар қандай ҳолатда ҳам цензура талабларига жавоб бермайдиган сўзлар ва жумлаларни ишлатиш тақиқланади.
  • Бошқа фойдаланувчиларни шахсий тарзда ва кинояли гаплар билан ҳақорат қилиш тақиқланади.
  • Сиз томондан нашр қилинган рецептлар барча рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга таҳрирлаш ва йўқ қилиш имкониятисиз жамоат фойдаланиши учун тақдим этилади.

Ва энг муҳими ёдда тутинг, шахсий рецептингиз асосида тайёрланган таом анча мазали ва ёқимли ҳисобланади!