Французча балиқ
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 50 дақ.
- Тоифа: Қуюқ овқатлар
- Таомнинг калориялилиги: 5580.39 ккал
- 2015-10-26 16:25:33
- 0
- 0
- 5976
Масаллиқлар
- пиёз - 1 дона
- сариёғ - 80 гр
- тухум - 2 дона
- туз - 1 таъбга кўра
- туйилган қора мурч - 5 дона
- лимон шарбати - 2 чой қошиқ
- балиқ - 1.5 кг
- сельдерей - 1 боғ
- шивит гули - 0.5 боғ
Тайёрлаш усули
1. Тухумни қайнатинг-да, пишгач, майдалаб тўғранг.
2. Судак балиғни тозаланг. Бош ва дум қисмини 1 литр сувга солиб, қайнатинг.
3. Селдерейни юпқалаб, пиёзни ҳалқалаб тўғранг-да, шўрвага қўшинг. 5 дақиқа қайнатгач, оловни пасайтиринг. Сўнгра мурч доналари, туз қўшинг-да, қозон қопқоғни ёпиб, паст оловда 30 дақиқа қолдиринг.
4. 2-3 см. қалинликда судак балиғни бўлакларга бўлинг. Чуқурроқ қуруқ товага солиб, қайноқ шўрвани қуйинг. Паст оловда қопқоғъни ёпиб, 5 дақиқа қайнатинг-да, оловдан олинг.
5. Сариёғи паст оловда эритинг. Майдаланган шивит, тухум ва лимон шарбати солиб, туз сепинг.
6. Балиқ гўшти бўлаклари устидан сариёғи соусни қуйиб, янги картошкадан тайёрланган бўтқа билан дастурхонга тортинг.